Александр Хомяков: "Одатда плей-офф учрашувлари шунақа кечади"

  • 5 декабрь, 21:42
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган “Машъал” – “Бухоро” учрашуви 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар cериясида муборакликларнинг қўли баланд келди (3:1).

Tecno

Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз!

– Анчадан бери кўришмагандик. Ҳаммани кўриб турганимдан хурсандман. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа асабий баҳсни ўтказди. Жамоалар хато қилмаслик учун жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнашди. Одатда плей-офф учрашувлари шунақа кечади. Вази­ятларга бой ўйин кўрмадик, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Афсуски, пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. “Машъал”ни вазифани бажариб, Суперлигада қолгани билан табриклайман. Биз эса курашишда давом этамиз.

– Жамоангиз гол урди, лекин ҳисобга олинмади.

– Ўша голни мен кўрмай қолдим. Офсайд туфайли гол инобатга олинмаганини билдим. Ҳакамлар шундай қарор қабул қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!