Александра Крунич чорак финал остонасида қоқилди

Сербиялик Александра Крунич Будапештда ўтаётган WTA мусобақасида швециялик Йоханна Ларссонга қарши кортга чиқди.

Йоханна ўйин бошлариданоқ кучли тўп узатмалар бера бошлади. Унинг бу зарбаларига чора топа олмаган Александра 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди "Hungarian Ladies Open - 2018" турнирининг чорак финалида Ларссон словакиялик Доминика Цибулкова ҳамда бельгиялик Кирстен Флипкенс учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz