Алексей Евстафеев: "2 та пенальтидан фойдалана олмадик, нима учун бундай бўлганига ўзим ҳам ҳайронман"

Про лига 2-тур “Ғиждувон” — “Шўртан” (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энг асосийси, уч очкони қўлга киритдик. Қийин ўйин бўлди. Ҳимояланишда ҳам хатоларга йўл қўйди. Ростини айтсам, пенальтини амалга оширишда катта босим бўлади. Иккита пенальтидан фойдалана олмадик. Нима учун бундай бўлганига ўзим ҳам ҳайронман.

Хўш, рақиб... Рақиб ўз уйида ўйнади. Улар яхши ҳаракат қилишди ва қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Учрашув охирида бизга омад кулиб боқди. Беллашув сўнггида иккинчи голимизни киритдик ва ғалаба қозондик. “Ғиждувон”га қарши беллашув осон бўлмаслигини билар эдик ва шунга тайёрлангандик.

Про лигада биринчи бор мураббий бўлиб ишлаяпман. Бу беллашув про лига мусобақасида бизнинг иккинчи ўйинимиз. Хўш, мен барча жамоалар ҳақида гапира олмайман, чунки фақат “Қўқон-1912” жамоасининг ўйинини кўрдим, яхши жамоа. Уларда футболчилар танлови бор. “Динамо” ва “Машъал”нинг ҳам ўйинларини кўрдим. Бу иккита жамоада ҳам яхши футболчилар жамланган. Қолганлари тўғрисида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман”.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!