Алексей Евстафеев 3:3 ҳисоби қайд этилган ўйин ҳақида нималар деди?
Про лига 1-туридан ўрин олган “Шўртан” — “Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувнинг биринчи бўлимида очиқчасига ютқазиб қуйдик. Очиқчасига... Иккинчи таймда эса ўзимизни қулга олиб характеримизни кўрсатдик ва бор имкониятимизни ишга солиб яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Биринчи бўлимда меҳмонлар яхши натижа кўрсатишди, ҳар ҳолда уларнинг тажрибаси бор. Бу табиий ҳол. Рақибимиз олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоа шаклланган. Яхши ўйин кўрсатишди. Жамоамиз қўлдан келганча яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу мавсумнинг биринчи ўйини, бизда ҳаяжон сезилди.
Мақсадимиз яхши футбол ўйнаш ва ҳар ўйинда ютуққа эришиш".
"Шўртан" матбуот хизмати
Фикрлар