Алексис Мак Аллистер: "Ғалаба бор, аммо ўйинимиз идеал эмас"
Англия Премьер-лигасининг 27-турида "Ливерпуль" сафарда "Ноттингем Форест"ни минимал 1:0 ҳисобида енгишга эришди. Учрашув тақдирини ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистернинг сўнгги дақиқалардаги голи ҳал қилди.
Ўйиндан сўнг аргентиналик футболчи фикр билдирди:
"Ростини айтсам, ҳислар аралаш. Гол уришни яхши кўраман, ғалаба қозонишни ҳам. Шу маънода кун яхши ўтди. Аммо биз жуда яхши ўйнадик, деб ўйламайман. Яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, лекин буни ғалабадан кейин қилиш ҳар доим ёқимлироқ", – деди Мак Аллистер.
Ҳозирда "Ливерпуль" чемпионат жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа тўплар фарқи бўйича "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"дан ортда қолмоқда. "Қизил иблислар" эса мазкур тур доирасидаги ўйинини ҳали ўтказмаган.
Фикрлар