
Али Абдель-Азиз: "Ислом Махачевни гориллага ўхшатаман"
Таниқли менежер Али Абдель-Азиз енгил вазн тоифасида UFC нинг амалдаги чемпиони Ислом Махачевга юқори баҳо берди.
“Махачев жуда зўр жангчи. Ҳозир у билан курашиб кўришга даъвогарлар кўпаймоқда. Бироқ улар Ислом билан октагонга кирмагунча адашганини билмайди. Махачевни гориллага ўхшатаман. Яъни одамлар унинг қанчалик кучли эканини ҳозирга қадар ҳам англамади” - деб ёзди Абдель-Азиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Ислом "UFC 311" турнирида бразилиялик Ренато Мойканони биринчи раунддаёқ сабмишн орқали мағлуб этганди. Россиялик айни дамда 14 та жангдан иборат ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Фикрлар