Али Абдель-Азиз: “ОАВ Кавказ жангчилари орасида можаро қўзғатишга ҳаракат қилмоқда"

  • 31 август, 09:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

"Dominance MMA Management" агентлиги асосчиси ва машҳур ММА жангчиларининг менежери Али Абдель-Азиз ОАВни Кавказ жангчилари ўртасида атайлаб низо чиқаришга уринишда айблади. Гап Хамзат Чимаев ва Ислом Махачев ўртасида эҳтимолий жанг ташкил этилиши ҳақидаги фикрларга бориб тақалади.

Tecno

“Медиа доим Кавказ жангчилари орасида можаро қўзғатишга ҳаракат қилади. Доғистон ва Чеченистон — бу бир халқ. Албатта, спортда баъзида кимдир бир-бирига қарши беллашиши мумкин. Лекин бу йигитлар менинг ҳаётимда учратган энг яхши инсонлар. Илтимос, буни тўхтатинг”, — деб ёзди Абдель-Азиз ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Махачевнинг рекоди 27-1, Чимаевда эса 15-0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!