Алибоев жамоасининг бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Икром Алибоев ўтган мавсум сўнггида "Канвон" билан хайрлашиб, иккинчи дивизион клуби "Сеонгнам" таркибига қўшилганди. Ушбу жамоа бош мураббийи Ки-Хюнг Ли ўз лавозимидан озод қилинди. 

Сеонгнамликлар учун мавсум оғир бошланди. Клуб кетма-кет 3 та турдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Шу билан бирга, Алибоев ҳам ҳали дебютини нишонлагани йўқ. Футболчимиз қайдномалардан ҳам ўрин олмаяпти. Унинг жароҳат олгани ҳақида ҳам тахминлар бор. 

Эндиликда "Сеонгнам" ўзига янги бош мураббий изламоқда. Ли 2022 йилдан бери жамоада ишлаб келаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!