Алишер Никимбаев : “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклашга шошилманг!
Таниқли футбол мутахассиси – Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида Суперлигадаги чемпионлик интригаси борасида фикр билдирди. Унга кўра, чемпионлик пойгасидаги ғолибни эрта эълон қилишга шошилмаслик лозим.
“Кўпчилик “Пахтакор”ни навбатдаги чемпионлик билан табриклашга шошилмоқда. Тўғри, 8 турда 7 очколи фарқни йўқотиш жуда қийин вазифа, бироқ “Кавказ асираси” филмидаги жаноб Саҳов айтганидек
- Шошилишга ҳожат йўқ!
Чемпионлик учун курашаётган 5 етакчининг (нафақат “Навбаҳор”) 3 таси бир йўла уч фронтда кураш олиб боради. “Пахтакор” эса, иккита фронтда! Биргина “Нефтчи” бор эътиборини Суперлигага қаратиш имконига эга.
Айнан шу сабабли яқин 3 ой ичида “Нефтчи” 8 маротаба майдонга чиқади. Бу борада “Пахтакор”ни 14 та ўйин кутиб турган бўлса, “Насаф”, “Навбаҳор” ва ОКМКни 15 та, балки ундан кўпроқ ўйинда иштирок этади. Қўшимчасига, Қўшимчасига, бу жамоалар сафидаги футболчиларни термага сафида сентябр ойидаги йиғинда иштирок этиши, океан ортига учиб бориб иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Октябр ойида эса, нисбатан яқинроқ, аммо узоқ Хитойга учиб бориб ўртоқлик ўйинларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Шундай экан, чарчоқ, жароҳатлар ва дисквалификация олтин медаллар учун бўладиган курашда катта аҳамият касб этади."
Фикрлар