Алишер Одилов нега бундай гол нишонлашига ойдинлик киритди
FIFA Series турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда гол киритишга муваффақ бўлган Алишер Одилов ғалабага қуйидагича изоҳ берди.
"Ассалому алайкум ҳаммага. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин кутганимиздек қийин кечди ва жисмоний жиҳатдан анча қийналдик. Аллоҳга шукр мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди ва биз бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қиламиз".
Терма жамоага чақирилганлиги ҳақида:
"Авваламбор, бу ҳаммаси Аллоҳнинг изни билан бўлади, менинг ўрнимда бошқа футболчи бўлиши мумкин эди. Менга насиб қилган экан. Ушбу юқори темпда давом этамиз."
Гол нишонлаши ҳақида:
"Бу нишонлаш UFC жангчиси Илия Топурияга тегишли. Шунчаки, бу жангчи менга ёққани учун мен ҳам унинг ҳаракатларини такрорлайман."
Ўйин ҳақида:
"Биринчи таймда қийин бўлганига сабаб, жамоалар бир-бирига мослашиши қийин бўлди. Лекин иккинчи таймда бироз бўлса-да осонлашди. Энди Венесуэлага қарши бўладиган ўйинда бугунги хатолар такрорланмайди."
Фикрлар