Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Алиссоннинг кейинги манзили ойдинлашиб қолди

"Ливерпуль" уни олиб қолмоқчи эмас

Ҳозирда Англия чемпионатида «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилаётган 34 ёшли бразилиялик дарвозабон Алиссон Бекер яқин орада ватанига қайтиши мумкин. 

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.

Унинг маълумотича, қатор бразилиялик клублар машҳур посбонни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Алиссоннинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача мўлжаллангани сабаб, унинг трансфери реал вариант сифатида кўрилмоқда. Дарвозабоннинг келажаги бўйича аниқлик яқин ойлар ичида маълум бўлиши кутилмоқда.

Алиссон «Ливерпуль» таркибига 2018 йил ёзида қўшилган. Transfermarkt портали мутахассисларига кўра, тажрибали дарвозабоннинг бозор қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ