Алистар Оверимнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Россиялик оғир вазн тоифасидаги UFC жангчиси Александр Волков (32-8) навбатдаги жангини нидерландиялик Алистар Оверимга қарши ўтказади.

Бу ҳақда промоушен президенти Дана Уайт журналист Бретт Окамотога маълум қилди. Жанг 6 февраль куни "UFC FIght Night" турнири доирасида бўлиб ўтади.

32 ёшли Волков сўнгги жангини “UFC 254“да ўтказиб, Уолт Харрисни муддатидан аввал мағлуб этганди. Оверим ( 47-18) эса охирги бор, "UFC FIght Night 176” турнирида Аугусто Сакайни техник нокаут билан мағлубиятга учратган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)