
Алькантара "Барселона"га қайтади
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Тьяго Алькантара Ханс-Дитер Флик мураббийлар жамоасига қайтмоқда.
Фабрицио Романо ва Адриа Альбетс каби журналистларнинг хабар беришича, Тьягонинг "кўк-анорранглилар" жамоасида ишлаши бўйича келишув аллақачон эришилган. 34 ёшли Алькантара келгуси ҳафтадан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ёзида Тьяго Алькантара "Барселона" мураббийлар жамоасига вақтинчалик қўшилган эди. Ўшанда Тьяго Флик билан атиги бир ой ишлаган.
Футболчи сифатида Тьяго Алькантара "Барселона" сафида 100 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва ҳамда 19 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар