Алькарес ATP рейтингида пешқадамга айланган тарихдаги энг ёш теннисчига айланди!

Аввал хабар берганимиздек, теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи US Open мусобақаси финали испания 19 ёшли теннисчи Карлос Алькарас норвегиялик Каспер Руудга қарши кортга ва тўрт сет натижасига кўра ғалабани қўлга киритди.

Фаолияти давомида илк бор “Улкан тож” совринини қўлга киритган Алькарас жорий мавсумдаги бешинчи совринга эга чиқди ва ATP рейтингида 6740 очкога эга бўлган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди. Эътиборлиси, у бу натижага эришган тарихдаги энг ёш теннисчига айланди.

Бундан ташқари, Карлес бу мавсум мусобақаларда жами 7,4 миллион доллар ишлаб топди ва бу борада ҳам унга тенг келадигани топилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!