Аллегри “Реал”га кутилмаган шарт қўйди
Айни пайтда “Милан”ни бошқараётган Массимилиано Аллегри агар “Реал”га бош мураббий этиб тайинланса, мадридликлар раҳбариятидан ҳозирги жамоасидан икки футболчини олиб келишни сўрайди.
Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Аллегри клубга ярим ҳимоячи Лука Модрични Мадридга қайтариб олиб кетмоқчи. 40 ёшли хорватиялик плеймейкер узоқ йиллар давомида “Реал” шарафини муваффақиятли ҳимоя қилганидан кейин ўтган йили “Милан”га кўчиб ўтган эди.
Аллегри Модрични майдонда мураббий ғояларини жамоага етказа оладиган ўйинчи сифатида кўради.
Иккинчи номзод ярим ҳимоячи Адриен Рабьо бўлиши мумкин.
У “Ювентус”да ўйнаган пайтида Аллегри жамоасида муҳим ролни бажарган ва ҳозир “Милан”нинг етакчиларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ, “Реал” раҳбарияти мавсум тугаганидан кейин 58 ёшли италиялик мутахассис номзодини бош мураббийлик лавозими учун кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар