Аллер "Фулхэм"дан келган таклифни терма жамоа манфаати учун рад этган ва у якунда Африка чемпиони бўлди!

Кот-д'Ивуар терма жамоаси ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Себастьян Аллер январь ойи охирида "Фулхэм"дан келган таклифга рад жавобини берган. У Африка Миллатлар Кубогига яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида янги жамоага кўчиб ўтишни истамаган. 

Бугун тунда эса у терма жамоаси сафида Африка чемпиони бўлди. Аллернинг ўзи финалда Нигерия дарвозасига ҳал қилувчи голни урди. 

Эслатиб ўтамиз, Себастьянга 2022 йилда саратон касаллиги ташхиси қўйилганди. Бироқ у касалликни енгиб, 2023 йил бошида яна футболга қайтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!