Алонсо: Бу футболчи январда кетмайди!
Қарор қатъий
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо вингер Эстевао Виллианнинг жорий мавсумнинг иккинчи ярмида бошқа клубга ижарага кетишини истисно қилди.
Эстевао етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози ва қишки трансферлар ойнаси даврида бошқа жамоага ўтмоқчи. Хаби Алонсо эса, Эстеваони январь ойида ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр эмас. У футболчини сабрли бўлишга чақирмоқда.
«Бу борада ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Барча футболчилар майдонга тушишни хоҳлаши сир эмас. Агар менинг қарорларим туфайли кимдир етарлича ўйин дақиқаларига эга бўлмаса, бунинг масъулиятини ўз зиммамга олишим керак.
Аммо ҳар бир футболчи ўйинга тайёр туриши лозим, чунки улар исталган учрашувда муҳим роль ўйнаши мумкин. Эсте яхши машғулот ўтказмоқда ва кайфияти ҳам яхши», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради The Guardian.

Изоҳлар (0)