Алонсо “Реал”да кимларга ишониши айтди

  • 21 август, 08:57
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо ёзги трансферлар даврида яна қайси янги ўйинчилар келиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

- Трансферлар ҳақида нима дейиш мумкин? Мен бор эътиборимни ҳозирги таркибдаги ўйинчиларга қаратганман. Уларнинг ҳар бири ўзининг бор имкониятини ишга бағишлашини истайман.

Родриго масаласида шуни айтишим керак, ҳар ёз унинг кетиши ҳақида миш-мишлар келиб чиқади. Мен Родригога юз фоиз ишонч билдираман, - деди Хаби Алонсо.

Таъкидлаш жоизки, ёзги трансферлар даврида мадридликлар тўрт нафар янги ўйинчини ўз сафига қўшиб олди. Ҳимоячилар -  Дин Хёйсен, Альваро Каррерас, Трент Александер-Арнольд ва ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно энди “Реал” шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, “Кастилья” тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи Гонсало Гарсия ҳам биринчи жамоага ўтказилди.

Мадридликлар сафини ҳимоячилардан Лукас Васкес, Хесус Вальехо, ярим ҳимоячилардан Райньер, Лука Модрич ва ҳужумчи Альваро Родригес тарк этди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!