Алонсо "Реал"га шарт қўйди

BEPUL PROPAN

Ёзда “Реал” бош мураббийини алмаштириши мумкин. Мадрид клубини бошқараётган Карло Анчелотти ўрнини Хаби Алонсо эгаллаши эҳтимоли бор. Алонсо сўнгги йилларда Германиянинг “Баер” клубида ўзини яхши кўрсатмоқда.

"Defensa Central" нашрининг маълумотига кўра, Алонсо “Реал”га ултиматум қўйган. 43 ёшли мутахассис Мадрид клуби унинг келиши масаласини аллақачон май ойида ҳал қилиб қўйишини истаяпти. Агар белгиланган муддатга амал қилинмаса, Хаби Алонсо келаси мавсумни тўлиқ “Байер” билан ўтказишга қарор қилади. Умуман олганда, “Реал” раҳбарияти Алонсо билан шартнома имзоламоқчи бўлса, шошилиши керак.

Таъкидлаш жоизки, Хаби Алонсонинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Карло Анчелоттининг Мадриддаги жорий меҳнат шартномаси ҳам айнан шу муддатгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!