Алонсо шокда: “Реал”да катта йўқотиш

  • 27 Sep 22:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг еттинчи тури марказий учрашуви Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди. Диего Симеоне бошқарувидаги “Атлетико” ўз мухлислари кўз ўнгида “Реал”ни 5:2 ҳисобида таслим қилди.

Tecno

Хаби Алонсо шогирдлари кетма-кет олтита ғалабадан кейин биринчи мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Реал” сардори Дани Карвахаль жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.

The Athletic нашрининг ёзишича, 33 ёшли ҳимоячи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Дани Карвахалнинг ўнг оёғида жароҳат борлиги айтилмоқда.

Бу вазият Хаби Алонсони ўйлантириб қўйди. Чунки аввалроқ, яна бир ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққан эди.

Айни пайтда Хаби Алонсо ихтиёрида бирорта ўнг қанот ҳимоячиси қолмади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Трент ва Дани сафга қайтгунга қадар, уларнинг ўрнида универсал футболчилардан ҳисобланган Федерико Вальверде ўйнаб туради.

Comments

You must be logged in to commet!