
Алонсо Винисиусни четга “суриб”, жойини кутилмаган ўйинчига беряпти
Хаби Алонсо “Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин жамоа таркибини ўзига мослаштиришга уриняпти ва бу жараёнда айрим кутилмаган қарорларга қўл урмоқда.
Хусусан, испаниялик мутахассис жамоа юлдузи Винисиус Жуниорга асосий таркибдан жой кафолатлагани йўқ. Алонсо чап қанот ҳужумчиси роли учун Винисиус ва Родриго Гоэс ўртасида рақобатни йўлга қўйди.
AS нашрининг ёзишича, Родриго Гоэс ўзи жами 93 дақиқа ўйнаган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ишга муносабатини жиддий тарзда ўзгартирди. Бунинг самарасида Хаби Алонсода ўйинчига нисбатан ишонч ўйғонда ва Родригони қулай позицияга қўя бошлади.
Бош мураббий мавсум бошидаёқ Родригони Винисиус Жуниорнинг ўрнига тайёрлаётгани сезилиб қолди. Хусусан, Родриго Гоэс ўзи ўйнаган учта учрашувдан иккитасида бошланғич таркибдан жой олди.
Фикрлар