Алонсога чемпион жамоадан иш чиқди

CHERY AUTO

“Реал”дан истеъфога чиқарилган бош мураббий Хаби Алонсо узоқ вақт ишсиз қолмайдиган кўринади. Испаниялик мутахассис билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган клублар сафи кенгайиб боряпти.

Tecno

Хусусан, Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти ҳам Хаби Алонсони жамоа бошқарувига олиб келишга қизиқиш билдиряпти.

Журналист Жеймс Уотленд маълумотларига кўра, мерсисайдликлар испаниялик мутахассиснинг мураббийлик маҳоратини юқори баҳолайди ва уни анчадан бери кузатиб келади.

Алонсонинг яқинда ишдан бўшатилиши клубнинг ҳозирги мураббийи Арне Слотга бўлган босимни янада оширди. Январь ойида трансферларга сармоя киритилмагани ҳам голландиялик мураббий келажагининг мавҳумлиги натижасидир.

Агар Слот лавозимидан озод этилса, Англия амалдаги чемпионлари Алонсога мурожаат қилишни  мўлжаллаб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!