Алонсонинг "Барселона"даги келажаги маълум
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Маркос Алонсо билан хайрлашмоқчи эмас.
"Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти испаниялик футболчига ишонмоқда.
Агар Хорди Альба кетса, Алонсо ҳимоянинг чап қанотида Алехандро Бальдега асосий равобатчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Маркос бу мавсум ҳимоянинг ҳам марказида, ҳам чап қанотида ўйнамоқда. Охирги икки ўйинда ҳимоячи "Барселона"да захира футболчиси бўлиб қолди. Алонсо жамоага ўтган ёзда Лондоннинг "Челси" клубидан текинга келиб қўшилган эди.
Фикрлар