Альваресь - Берланга жанги қанча даромад келтирди?

14 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг асосий тўқнашувида WBA, WBO ва WBC йўналишлари чемпиони Сауль Альваресь (62-2-2, 39 KO) ва Эдгар Берланга (22-1, 17 KO) рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган бахсда мексикалик боксчининг қўли баланд келди. 

Мусобақа ташкилотчилари қанча PPV трансляцияларни сотгани маьлум бўлди. "Sports Business Journal" маьлумотларига кўра, деярли 650 мингта пуллик трансляциялар, шунингдек, 17 миллион долларлик кириш чипталари сотилган.

Этиборлиси, бу кўрсаткичлар Альваресьнинг собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгияга қарши жангидан 100 мингга кўпроқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!