Альварес энди жаҳон чемпиони эмас !!!
Сауль Альварес энди супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони эмас. Бугун мексикалик бокс юлдузи IBF йўналиши бўйича чемпионлик камаридан маҳрум бўлди. Бу ҳақида федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.
IBF "Канело" мажбурий рақиби Уильям Скуллга қарши жанг қилишдан бош тортгани учун шундай қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес(61-2-2, 39 KO) навбатдаги жангини Эдгар Берланга(22-0, 17 KO)га қарши ўтказади. Ушбу тўқнашув 14 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Фикрлар