Альварес Головкин билан учинчи марта учрашишга тайёр
Ads

Ўрта вазн тоифасида WBC, WBA, IBO ва The Ring журнали чемпиони Сауль Альварес Геннадий Головкин устидан қозонилган ғалабадан сўнг, қозоғистонлик боксчи билан учинчи марта учрашишга ҳам тайёрлиги маълум қилган.

Агар Головкин жамоаси учинчи жангни хоҳлаётган бўлса, биз буни яна ташкиллаштирамиз. Ҳозир оилам ва жамоам билан шунчаки хурсандчилик қилишни истайман, аммо улар яна учрашишни истаса, муаммосиз, – дея Альвареснинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Альварес ўртасидаги биринчи тўқнашув дуранг билан якунланган бўлса, иккинчи жангда ҳакамлар мексикалик боксчининг ғалабасини қайд этишди. 114-114, 115-113, 115-113.