Альварес қандай қилиб Головкинни мағлуб қилди? (видео)

  • 16 сентябрь, 2018, 17:15
  • 0
  • Бокс

Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин очколар бўйича мексикалик Саул Альваресга мағлуб бўлди. Шундай қилиб, у ўрта вазн тоифасида (72,6 кг.гача) WBC ва WBA Super чемпионлик камарларини ҳимоя қила олмади.

>> Жангдан сўнг Головкинга тиббий ёрдам кўрсатилди

Жанг якунларига кўра, икки ҳакам 115-113, 115-113 ҳисобларини Альвареснинг ғалабасини қайд этган бўлса, учинчи ҳакам дуранг қайд этди. 114-114.

Бу Альварес учун фаолиятидаги 50-ғалаба бўлди. Унинг ҳисобида яна 1 мағлубият ва 2 дуранг бор. Головкин эса 38 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият мавжуд.

Қуйида жангнинг муҳим вазиятларини кўришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!