Альварес: "Тарихий натижадан фахрланамиз"

TIGGO 2 PRO

Хулиан Альварес Аргентина терма жамоасининг Бразилия устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасини баҳолади. 
 
"4:1 ҳисобидаги ғалаба – тарихий натижа ва биз бундан жуда фахрланамиз. Мухлисларимиз учун жуда хурсандман – улар бизга ёрдам беришди ва жамоамиз уй майдонида ажойиб ўйин кўрсатганига гувоҳ бўлишди. 
 
Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан жуда хурсандмиз," – деди Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси. 
 
Бундан ташқари, Аргентина 1959 йилдан бери илк бор расмий ўйинда Бразилия дарвозасига тўртта гол урди. 
 
Маълумот ўрнида, "Атлетико" форварди кечаги баҳснинг илк голини 4-дақиқа киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!