Алвес ОАВни тентак деб атади

Хабарингиз бор, куни-кеча Европа чемпионлар лигаси доирасида ПСЖ - “Реал Мадрид” қарама-қаршилиги (1:2) бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув давомида бир вазият ОАВ эътиборини тортди. ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес “Реал” хужумчиси Криштиану Роналдунинг либосига бурнини қоқди. Ушбу вазият ҳақида Алвес ўз фикрини билдирди.

- Футболда мен майдонга тушмасам хафа бўлмайман, бу менинг ҳар кунги ишимдир. Аммо бундай вазиятларга эътибор қаратиш, ёқи мақолаларни ўқишни тентакларга қолдираман, - дея Алвес ўзининг твиттерида ёзиб қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!