Амад Диалло: "Менинг кумирим — Месси"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Амад Диалло ўзининг севимли футболчилари ҳақида гапириб, Криштиану Роналду номини тилга олмади.
– Менинг кумирим доимо Лионель Месси бўлган, ҳар доим уни айтаман. Месси — мен ўрнак олишга ҳаракат қиладиган футболчи.
МЮда эса менга ҳақиқатдан ҳам Уэйн Руни ёқарди. Агар мендан клубнинг собиқ футболчиларидан ким билан бир жамоада ўйнашни исташимни сўрашса, Руни деб жавоб бераман, чунки у менга жуда-жуда ёқади, – деди Диалло "Inside Carrington" подкастида.
Фикрлар