Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Аманда Нуньес фаолиятини якунлайдими?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

"UFC 334" турнирида Кайла Харрисондан мағлуб бўлган Аманда Нуньес келажаги ҳақида гапирди

"UFC 334" турнирида Кайла Харрисонга қарши жангида муддатидан аввал мағлуб бўлган Аманда Нуньес фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини айтди.

Уч йилдан ортиқ танаффусдан кейин октагонга қайтган бразилиялик жангчи ижтимоий тармоқда қисқача баёнот берди.

"Шундай ҳолатлар бўлиб туради. Мен яна сафдаман", — деб ёзди Нуньес.

Тўртинчи раундда бўғиш усули орқали ғалаба қозонган Кайла Харрисон эса турнирдан кейинги матбуот анжуманида Нуньесга дарҳол реванш беришга тайёрлигини билдирди. Бироқ у жанг ярим енгил вазн тоифасида ўтишини исташини таъкидлади.

"Мен унга ярим енгил вазнда реванш бераман. Мен иккинчи чемпионлик камарини ҳам қўлга киритишим керак", — деди Харрисон.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ