Ҳаммаси ҳал бўлди! Муҳаммад Салоҳ янги клубга ўтяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль»даги тўққиз йиллик фаолиятидан кейин мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ Туркиянинг  «Бешиктош» клуби билан ҳамкорлик шартлари бўйича келишиб олди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна ижтимоий тармоқ X орқали хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик футболчи йилига 10 миллион евро маош олади, шартномада яна 2 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам назарда тутилган. «Бешиктош» билан меҳнат келишуви бир йилга мўлжалланган бўлиб, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти қайд этилган.

Салоҳ ўтган мавсум якунлангач «мерсисайдликлар» таркибини тарк этган эди. У ўтган йилги барча мусобақалар доирасида 41 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирда 22 миллион еврони ташкил этмоқда.

34 ёшли футболчи  «Ливерпуль» таркибида жами 442 та ўйин ўтказган. Шу вақт мобайнида у 257 та гол урган ва 123 марта голли пас узатган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!