Аморим “Челси”дан иккита, “Барса”дан битта юлдузни чақиряпти

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим таркибни уч нафар футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Биринчи навбатда, португалиялик мутахассис “Челси”да бош мураббий Энцо Мареска етарли даражада ишонч билдирмаётган юлдузлар – ҳимоячи Бен Чиллуэл ва ҳужумчи Кристофер Нкункуни олишни истаяпти.

Аморим бу икки ўйинчини асосий таркибда ўйнатишга тайёр. Улар ёрдамида янги жамоасининг муаммоли позицияларини ёпишни мўлжаллаяпти.

Бундан ташқари, манчестерликлар “Барселона”нинг асосий ҳимоячиларидан ҳисобланган Жюль Кунде учун ҳам курашади. Экспертларнинг таъкидлашича, франциялик футболчининг трансфери осон бўлмайди. Чунки Кунде учун Европанинг бир неча гранд клублари даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
29/11/2024 17:47
Кундени томи кетганми мюга бориб, Барсада ҳам яхши ўйнамоқдаы