Аморим МЮ раҳбариятидан ранжиди

  • 4 сентябрь, 21:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг трансферлар ойнасидаги фаолиятидан ғазабга келди.

"TEAMtalk" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи ёзги трансферлар ойнасида Конор Галлахерни жамоага қўшиб ололмагани учун қаттиқ ғазабланган. Аморим шахсан "Атлетико" ярим ҳимоячисининг трансферини талаб қилган эди.

Tecno

Аввалроқ манкунианликлар англиялик футболчини ижарага олишга урингани, аммо рад жавоби олгани ҳақида хабар берилганди.

Манбанинг маълум қилишича, португалиялик мураббий МЮ раҳбарияти Кобби Майнунинг 2025/26 йилги мавсум учун ижара ҳақидаги илтимосини қондирмаганидан хафа, сабаби бу ҳолат клубнинг Галлахерни сотиб олиш режаларига салбий таъсир кўрсатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!