Аморим: "МЮ "Спортинг" каби ўйнай олмайди"
"Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим ўз жамоасининг Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"ни мағлуб этгани "Манчестер Юнайтед"га ўтиши масаласида аҳамиятли деб ҳисобламайди. Бу ҳақда "Yahoo Sports" хабар берди.
- Мен сизга айтишим мумкинки, бу унчалик муҳим эмас. Хулоса чиқаришга эрта. Биз бир вазиятни бошқасига кўчира олмаймиз. "Манчестер Юнайтед" бу тарзда ўйнай олмайди ва уларга мослашишга тўғри келади, - деди Аморим.
Маълумот учун, мураббий 11 ноябрь душанба куни расман "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимини эгаллайди. "Спортинг"нинг Аморим бошчилигидаги сўнгги ўйини 10 ноябрь куни "Брага" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Унинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатидаги дебюти эса "Ипсвич Таун"га қарши 24 ноябрь кунига тўғри келади.
Фикрлар