
Аморим: "МЮга ишонч ва тажовузкорлик етишмаяпти"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоага нималар етишмаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Гап ишонч, ўзини ишонтириш ва тажовузкорлик ҳақида кетмоқда. Баъзан бунга омад деб ҳам айтамиз. "Ливерпуль" деярли ҳар бир ўйинда 90-дақиқада ғалаба қозонади. Бу ғалаба қозонадиган жамоаларда бўладиган туйғу – албатта, нимадир содир бўлиши керакдек ҳиссиёт. Бизда эса баъзан тескарисини сезаман. Биз яхши ўйнаймиз, лекин бир нарса ёмон бўлади.
Буни ғалабалар орқали ўзгартиришимиз керак. "Манчестер Сити" ва "Фулхэм"га урилган голларни кўриб чиқсак... "Бёрнли"га гол урдик, яхши ўйнаяпмиз, лекин натижада дуранг бўлди. Бу вазиятларнинг барчасида яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бу бизнинг айбимиз". — дея таъриф бериб ўтди португалиялик мураббий.
Comments