Аморим ўзига янги жамоа топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрган португалиялик мутахассис Рубен Аморим "Милан" жамоасини бошқаришга розилик берди. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ҳозирда шартнома бўйича қолган майда-чуйда масалаларни келишиб олмоқда. 

Скира маълумотига кўра, келишув 2029 йил ёзигача мўлжалланган бўлади. Аморимнинг "Милан"даги йиллик маоши 4 миллион евро этиб белгиланиши кутилмоқда.

"Милан" ўтган мавсум А Серияда бешинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!