Аморим: Ўйин фалсафамни ўзгартирмайман

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Манчестер Сити"га (3:0) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, у жамоа учун бор кучини сарфламоқда.

"Мен "Манчестер Юнайтед" учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан. Мухлислarga айтмоқчи бўлганим – мен ҳам улар каби, балки ундан ҳам кўпроқ азобдаман.
Ўйин фалсафамни ўзгартирмайман. Агар кимдир буни хоҳламаса ва ўзгаришни истаса, демак, мураббий ўзгартирилиши керак бўлади."

 Маълумот учун, "қизил иблислар" АПЛнинг 4-туридан сўнг турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!