Амрабат фаолиятини Туркияда давом эттиради
Ўтган мавсунми "Манчестер Юнайтед"да ижарада ўтказган Софьян Амрабат "Фенербахче"да кўчиб ўтмоқда.
Фабрицио Романога кўра, футболчи сотиб олиш опсияси билан ижарага ўтади. Агарда Туркия клуби уни сотиб олишни истаса, келаси ёзгача 13 миллион евро ва қўшимча бонусларни "Фиорентина"га тўлаши керак бўлади. Ярим ҳимоячи билан 4 йиллик шартнома имзоланиши мумкин.
"Фенербахче" мавсумни жуда яхши бошлади. Жамоа чемпионат доирасида 3 та ўйинда 7 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Сўнгги марта истанбулликлар "Ризеспор"ни 5:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Фикрлар