"Ан-Наср" АПЛ юлдузига фантастик маош таклиф қилмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне келаси ёзда Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, "Ан-Наср" бельгиялик футболчи учун ҳафтасига 1 миллион фунт стерлинг (деярли 1,2 миллион евро) маош таклиф қилиб, уни ўз сафига жалб қилмоқчи. Қайд этиш лозимки, ярим ҳимоячи учун МЛСнинг "Сан-Диего" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда, бироқ “Ан-Наср” “шаҳарликлар” етакчиси учун баҳсда ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Яқинда матбуотда Кевин Де Брюйне билан шартнома имзолашни "Ан-Наср"га шахсан Криштиану Роналдуга тавсия қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
33 ёшли футболчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. У "Сити" таркибида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар