
"Ан-Наср" "Барселона"нинг ёш истеъдодини кўз остидан ўтказмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь Саудиянинг "Ан-Наср" клуби радарадига тушди. Эр-Риёд жамоаси трансфер ойнаси 23 сентябргача очиқ бўлгани сабаб, яқин кунларда 18 ёшли истеъдодли футболчини олишга ҳаракат қилиши мумкин.
"Barca Universal" нашрининг хабар беришича, саудияликлар жамоанинг ўрта чизиғини кучайтиришни мақсад қилишган. Бироқ битимни амалга ошириш осон эмас — "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бернальга ишонмоқда.
Ёш испан ярим ҳимоячиси сўнгги йилда жиддий жароҳат — тизза связкаси узилиши туфайли майдондан узоққа қолганди.
Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 5 миллион евро деб баҳоламоқда.
Comments