"Ан-Наср" Роналдунинг маошини кечиктирмоқда
Криштиану Роналду "Ан-Наср" таркибида кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам майдонга тушмади.
A Bola нашри маълумотларига кўра, Роналду майдонга тушишга тайёр бўлар эди, агар клуб раҳбарлари маош бўйича қарзини қоплаганида. Аммо вазият ўзгармагани учун спортчи ўз норозилигини давом эттириб, ўйнашни рад этмоқда.
Унинг фикрига кўра, клубга тегишли Саудия Давлат инвестиция фонди сиёсатлари ўзгармаган. Қишки трансферлар ойнасида таркиб кучайтирилмагани билан бирга, ташкилотда фақат футболчиларга эмас, балки бутун мураббийлар штаби ва оддий ҳодимларга ҳам тўловларда жиддий кечикишлар давом этмоқда.
Криштиану мазкур низо ҳал қилинишигача майдонга қайтмасликни режалаштирмоқда.
Фикрлар