"Ан-Насср" яна мураббий алмаштиради

"Ал-Ҳилол"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Ан-Насср" раҳбарияти яна мураббийни ўзгартириши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Клуб рахбарияти бу масалада "Порту" собиқ бош мураббийи Сержио Консейсау билан келишувга эришди. Битим 3 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, бу орқали португалиялик мутахассис дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлардан бирига айланади.

Маълумот учун, Консейсау ёзда "Порту" билан амалдаги шартномасини бекор қилган эди. Унинг ҳизматларига бутун ёз давомида Европанинг бир қатор топ клублари қизиқиш билдирди.​ Аммо мутахассис Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!