Ана холос: 526 кунлик танаффусдан сўнг майдонга тушган футболчининг қадами қутлуғ келди
«Тоттенхэм» жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Деян Кулушевски деярли бир ярим йиллик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди.
«Шпорлар» бош мураббийи Роберто де Дзерби 26 ёшли швед футболчисини Англия премьер-лигасидаги бугунги «Ковентри»га қарши уй учрашувининг 87-дақиқасида ўйинга қўшди.
Кулушевски учун бу 526 кунлик танаффусдан кейинги илк расмий ўйин бўлди – у охирги марта 2025 йил 11 май куни майдонга тушган эди. Футболчи жиддий тизза жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, узоқ вақт даволанди.
Кулушевски майдонга тушган пайтда ҳисоб «Тоттенҳэм» фойдасига 2:1 эди. Учрашувнинг 6-қўшимча дақиқасида лондонликлар яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этишди ва ғалабани мустаҳкамлашди – учинчи гол муаллифи Бен Дэвис бўлди.

Фикрлар