Ана холос: “Барса”да учинчи йўқотиш

“Барселона” янги мавсум бошланмасидан уч нафар футболчисидан айрилди. Педри ва Рональд Араухо мос равишда Испания ва Уругвай терма жамоаларининг қитъа чемпионатларидаги ўйинлари доирасида жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Энди улар қаторига 21 ёшли марказий ҳимоячи Пабло Торре қўшилди. Мавсумга тайёргарлик кўраётган истеъдодли футболчи машғулотда чап қўлини синдириб олган.

Тез кунларда футболчи клуб шифокорлари назорати остида операция қилинади. Жарроҳлик амалиётидан кейин Торренинг майдонга қачон қайтиши қўшимча тарзда эълон қилинади.

Пабло Торре якунланган мавсумни ижара асосида “Жирона” сафида ўтказган эди. У барча турнирларда 29 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

Бу гал “Барса”нинг асосий таркибига кириш учун курашаётган марказий ҳимоячининг клуб билан шартномаси яна икки йил амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!