Ана холос! Бетербиев ва Бивол жанги қолдирилди

Ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Артур Бетербиев(20-0, 20 KO) жароҳат олди ва у WBA камари соҳиби Дмитрий Бивол(22-0, 11 KO) билан 1 июнь куни Саудия Арабистонида жанг қила олмайдиган бўлди. Инсайдер Майк Коппингернинг сўзларига кўра, канадалик боксчининг менискуси(тизза бўғимининг мускули) йиртилган. Шундай бўлса-да, уни сентабрга қадар рингга қайтиши кутилмоқда. Кейинчалик мазкур маълумотни Турки Ал-Шайх ҳам тасдиқлади:

 "Бетербиeвнинг жароҳати ҳақидаги бугунги хабарни олганимиздан сўнг, бу жангни шу йилнинг охирига қолдиришга қарор қилдик. Артурга тезроқ соғайиб кетишини тилайман", - деб ёзади у X да.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!