Ана холос: Чарльз Оливейра Илия Топуриядан учралган нокаутдан сўнг хотирасини йўқотди

  • 13 июль, 15:15
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейра "UFC 317" турнирида 28 ёшли Илия Топуриядан нокаутга учрагач, бир неча сонияга хотирасини йўқотганини айтиб ўтди.

Tecno

"Бу жуда ғалати эди. Кўзимни очганимда ҳеч нарсани эслолмадим ва атрофимдаги одамлардан нима бўлгани ҳамда қаерда эканимни бир неча бор сўрадим. Бироқ бироздан кейин барчаси изига тушди.. Бундай ҳолатга аввал умуман тушмаган эдим. Бу мен учун ёмон бўлса-да, жанг аллақачон тарихнинг бир қисмига айланди" - дея бразилияликнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA".

Эслатиб ўтамиз, Оливейранинг профессионал рекордида 35 ғалаба ва 11 мағлубият мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!