Ана холос! Давид Де Хеа МЮ билан хайрлашди: "Бу унутилмас ҳикоя бўлди..."
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеа клуб билан хайрлашди. Футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
"Бу хайрлашув номамни "Манчестер Юнайтед" ва унинг мухлисларига бағишлайман. 12 йил давомида улар мени қўллаб-қувватлаб туришди.
Биз Сэр Алекс Фергюсон мени жамоага олиб келганидан буён кўп ютуқларни қўлга киритдик. Бу либосни кийганимда ўзимда ўзгача фахр туйғусини ҳис этардим. Дунёдаги энг катта клубда ўйнаш мен учун шараф!
Бу унутилмас ҳикоя бўлди. Мадриддан кетиб, шу қадар муваффақиятга эришаман, деб ўйламагандим. Энди янгиликларга қўл урадиган вақт келганини англаб етдим.
Манчестер абадий юрагимда қолади. Бу шаҳар менга ёрдам берди, ўсишимда муҳим рол ўйнади. Шундай экан, қаерда бўлмай, қалбан Манчестерда бўлиб қолавераман!", - деди футболчи хайрлашув мактубида.
Фикрлар