Ана холос! Ла Лигада яна коронавирус билан боғлиқ чекловлар ўрнатилди

  • 29 Dec 22:54
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испанияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани муносабати билан спорт тадбирларида иштирок этиш учун янги чекловлар жорий этилди. 

Унга кўра, футбол ўйинлари ва бошқа очиқ ҳаводаги мусобақаларга ташриф буюришнинг максимал даражаси 100 фоиздан 75 фоизга, баскетбол ва бошқа ёпиқ иншоотларга - 80 фоиздан 50 фоизга қисқартирилди. 

Стадионларга киришда бир қатор чекловлар мавжуд. Жумладан, ҳамма ниқоб тақиши зарур. Бундан ташқари, ареналарда чекиш ва овқатланиш тақиқаланади, лекин томошабинларга сув ичишга рухсат берилади. 

Қайд этиш лозим, Ла Лига ўйинлари 31 декабрь куни 19-турдан ўрин олган "Валенсия" - "Эспаньол" учрашуви билан давом этади. Қолган баҳслар 2-3 январь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!