Ана холос! “Манчестер Сити” раҳбарияти истеъфога чиқарилиши мумкин
“Манчестер Сити”нинг эгалари ва раҳбарияти клуб молиявий қоидабузарликлар бўйича қўйилган 115 та айбловнинг аксарияти бўйича айбдор деб топилганидан кейин истеъфога чиқиш талабларига дуч келиши мумкин.
Бу ҳақда talkSPORT журналисти Алекс Крук хабар берди.
Манбага кўра, бундай «кескин чора» ҳукумат ҳузуридаги Мустақил футболни тартибга солиш органи (IFR) суд қарорларида тилга олинган юқори лавозимдаги мансабдорларни белгиланган талабларга жавоб бермайди, деб топган тақдирда қўлланиши мумкин.
Бундай қарор қаттиқ санкциялар учун асос бўлиши мумкин: регуляторнинг ўзи тўғридан-тўғри чора кўриши ёки Англия Премьер-лигасини клуб раҳбариятига нисбатан кенг қамровли текширув ўтказишга мажбурлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрь ойида IFR Премьер-лига клубларининг эгалари ва директорлари учун янгиланган талаблар бўйича тестни расман тасдиқлаган эди.

Фикрлар